Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021 йилнинг 15 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Бўстонлиқ” газ тақсимлаш шохобчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан соат 12:00дан 18:00гача Қибрай туманидаги “Хўжақўрғон”, “Шарқ”, “Шалола” ва “Май” МФЙларидаги 7 100та аҳоли хонадони ҳамда Тошкент туманининг “Гулистон”, “Сарка”, “Сирғали”, “Ғишткўприк”, “Саноат”, “Мустақиллик” ва “Қурувчи” МФЙларидаги 1 500та аҳоли хонадони, 2та ижтимоий соҳа муассасаси ва 10та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026