Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ядровий қуроллари сонини оширмоқчи – ОАВ
Хабар қилинишича, мамлакатдаги ядровий каллаклар сони 40 фоизга оширилади.
Буюк Британия ҳукумати Trident ядровий каллаклари сонига қўйилган чекловни бекор қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда The Guardian.
Нашрнинг маълумот беришича, бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон бугун эълон қилади.
Хабарда айтилишича, чеклов миқдори 180 донадан 260 донагача (40 фоизга) оширилади. Натижада Россия ва Хитой таҳдидига қарши қайта қуролланиш учун 10 млрд фунт стерлинг ажратилади.
Нашрнинг қайд этишича, фаоллар Британия бу қарори билан бутун дунё коронавирус пандемиясидан чиқишга уринаётган бир пайтда "янги ядро қуроллари пойгаси"ни бошлаб бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026