Ўзбекистон | 09:22 / 16.03.2021
7960
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги айрим йўллар бир ойга ёпилди

Жорий йилнинг 16 март куни соат 08:00дан Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари бир ой давомида ҳаракатланиш учун ёпилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли амалга оширилди.

Ёпилган йўл қисмлари қуйидагича:

  • Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми;
  • Амир Темур шоҳкўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
  • Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳкўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.

Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Мавзуга оид