Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда маъмурий жарима ва давлат божи учун амалга оширилган тўловлар талон-торож қилинди
Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловлар талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасининг текшириш далолатномасига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида, АТ “Халқ банки” Кармана филиали моддий жавобгар шахслари 2020 йил давомида 414та ҳолатда маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўлов квитанцияларини сохталаштириб, тўловларни банк дастуридан ўтказмасдан бюджетга 57,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:40 / 21.02.2026
“Ҳокимият сув бермасдан, энди еримни олиб қўймоқчи” — карманалик фермер
10:17 / 19.12.2025
Навоийда ота ва ўғил ис газидан вафот этди
20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди
20:26 / 29.05.2025