Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда март охирида туркий тилли давлатларнинг норасмий саммити бўлиб ўтади
Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу кенгаш аъзолари ҳисобланади. Венгрия кузатувчи мақомига эга.
31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
"Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 31 март куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Кенгашга аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари ва ушбу ташкилотда кузатувчи ҳисобланган Венгрия бош вазири форумда қатнашишини тасдиқлади", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, саммит якунида Туркистон турк оламининг маънавий пойтахти деб эълон қилиниши кўзда тутилган декларация имзоланади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йил 3 октябрда тузилган. Ҳозирда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ушбу кенгаш аъзолари ҳисобланади. Венгрия кузатувчи мақомига эга.
Мавзуга оид
16:10 / 11.11.2022
Фото: Самарқандда биринчи хонимлар учун кўргазма ташкил этилди
15:40 / 11.11.2022
Тилни ҳурмат қилмаган ўзимиз – Туркий давлатлар ташкилотидаги брифингда нутқ рус тилига таржима қилиб узатилди
11:13 / 11.11.2022
Бердимуҳамедов: “Махтумқулининг 300 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ишонаманки, Туркий ташкилот аъзолари бунда фаол иштирок этади”
11:10 / 11.11.2022