Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчининг гувоҳномаси ва телефонини тортиб олган. Ҳодисани прокуратура ўрганмоқда
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати ходими ҳайдовчилардан бирининг ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга телефонини ҳам тортиб олган. Ҳолат ҳақида ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, жорий йилнинг 12 март куни соат 13:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Мустақиллик кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан ҳаракатланиб келганлиги боис тўхтатган.
Қайд этилишича, мулоқот вақтида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Ҳайдовчининг даъво қилишича, ЙПХ ходими унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга телефонини тортиб олган ва қайтариб бермаган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ҳолат юзасидан Чироқчи туман прокуратурасига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, айни вақтда ҳодиса юзасидан Чироқчи туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026