Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон 12та давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди
Покистоннинг фуқаро авиацияси бошқармаси 12та давлат фуқароларига мамлакатга киришни тўлиқ тақиқлаб қўйди. Бунга ушбу давлатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони кескин кўпайиб кетгани сабаб ҳисобланади.
Жумладан, Покистонга Ботсвана, Бразилия, Колумбия, Комор ороллари, Гана, Кения, Мозамбик, Перу, Руанда, ЖАР, Танзания ва Замбия фуқароларига кириш тақиқланди. Ушбу вақтинчалик чора 23 мартдан 5 апрелгача амал қилади.
Шунингдек, 20дан ортиқ давлат, жумладан Хитой, Япония, Австралия фуқаролари Покистонга учишдан олдин коронавирусга тест топширишлари керак.
Покистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 март куни мамлакатда жорий йилдаги энг юқори кунлик касалланиш даражаси қайд қилинган. Шифокорлар 3,8 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолатини аниқлашган.
20 мартда, шунингдек, Покистон бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Бу бош вазир коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмлангандан 2 кун ўтиб юз берган. Айни вақтда Хон ўз уйида қолмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026