00:02 / 22.03.2021
5112

Европа иттифоқи ҳозирча вакциналар билан бўлиша олмаслиги айтилди

Фото: EPA/UPG

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳозирда Европа иттифоқи коронавирусга қарши вакциналарни ночор давлатларга бериши учун имконият кўрмаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Европа иттифоқи давлатларининг ўзи вакциналарга эҳтиёжманд.

Фон дер Ляйен Funke Media Gruppe нашрига берган интервьюсида Европа иттифоқи вакциналарни хайрия қилишга имконияти бўлмаса-да, улар билан бўлишиш дастури COVAX’ни молиявий қўллаб-қувватлаётганини эслатиб ўтган. 

“Европа иттифоқи ушбу ташаббусга 2,2 млрд евро сармоя қилди. COVAX ҳозирдаёқ 52та давлатга 30 млн доза вакцина етказиб берди”, деб қўшимча қилган Еврокомиссия раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Европа иттифоқининг бошқа давлатларга вакцинани бевосита хайрия қилиш механизми иттифоқнинг ўзида вакциналар билан боғлиқ вазият яхшилангандан кейингина йўлга қўйилади.  

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top