Ўзбекистон | 07:46 / 23.03.2021
4373
1 дақиқада ўқилади

23 март куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради 

23 мартда кундуз куни республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20 даража илиққача, шимолда 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқни ташкил этади. 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид