Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия дастурий таъминоти ўрнатилмаган гаджетларни сотганлик учун жарима солиниши кўзда тутилган қонунни имзолади
Смартфонлар, компьютер ва Smart-телевизорларга Россияда ишлаб чиқилган дастурий таъминотни мажбурий тарзда ўрнатиш тўғрисидаги қонун 2019 йил охирида қабул қилинганди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ишлаб чиқилган дастурий таъминот ўрнатилмаган гаджетларни сотганлик учун жарима солиниши кўзда тутилган қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат 16 март куни Давлат думаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилинганди.
Унга кўра, қонунни бузган мансабдор шахсларга 30 минг рублдан 50 минг рублгача (393 доллардан 655 долларгача), компанияларга 50 минг рублдан 200 минг рублгача (655 доллардан 2621 долларгача) жарима солинади.
Қонун 1 июлдан кучга киради. Қурилмалар ва дастурий таъминот рўйхати ҳукумат томонидан белгиланади.
Смартфонлар, компьютер ва Smart-телевизорларга Россияда ишлаб чиқилган дастурий таъминотни мажбурий тарзда ўрнатиш тўғрисидаги қонун 2019 йил охирида қабул қилинганди. У 2020 йил июлдан кучга кириши лозим эди, аммо бу муддат 2021 йил 1 апрелга кўчирилганди.
Қонунда кўрсатилишича, дастурий таъминот нафақат Россияда, балки ЕОИИнинг бошқа аъзолари – Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ёки Қирғизистонда ишлаб чиқилган бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026