Ўзбекистон | 11:50 / 24.03.2021
5015
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокими Душанбега  ташриф буюрди

Фото: Азия-Плюс | Все новости Таджикистана и мира

Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Азия-Плюс нашри хабар берди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни у ерда Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали кутиб олди. Учрашув давомида улар икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Ҳокимият ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алоқаларнинг қўшма ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш учун доимий алоқаларни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими газланган ичимликлар ишлаб чиқарадиган "Сиёма" корхонасига ҳам ташриф буюрди.

Мавзуга оид