16:08 / 24.03.2021
11239

«Янгиобод» бозорида аёл кишига нисбатан безорилик содир этилди

2021 йилнинг 6 март куни соат 10:00ларда 52 ёшли Иброҳим В. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Янгиобод ихтисослашган бозори” 3-ҳудудидаги савдо расталари олдида 36 ёшли Умида А.нинг бош қисмига қўлидаги темир бўлаги билан бир маротаба уриб ерга йиқитган.

Фото: Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Иброҳим В. Умида А.нинг танаси турли жойларига тепиб, жароҳат етказган. Натижада, Умида А. тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Умида А.да ўртача оғир тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Иброҳим В.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Иброҳим В. савдо растасида савдо қилаётган вақтида, Умида А. ўзининг назоратчи эканини, унга кимдан сўраб савдо қилаётганини айтиб жанжал кўтаргани сабабли уриб, жароҳат етказгани маълум бўлган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top