Жисмоний шахслар 2021 йил учун уй-жой солиғини қачонгача тўлаши мумкин?
Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар 2021 йил учун уй-жойга ҳисобланган солиқлар тўғрисида хабарнома олганда қачонгача уй-жой солиғини тўлаши мумкинлигини маълум қилди.
Солиқ кодексининг 423-моддасига биноан, жисмоний шахслар эгалигидаги мол-мулк ва ер участкаларига жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тенг улушларда 15 апрел ва 15 октябрга қадар тўлаш лозимлиги белгиланган.
ДСҚ жисмоний шахслар мол-мулк ва ер участкалари учун солиқларни онлайн тўлаш усулини тушунтирди.
«Солиқ тўловларини «Солиқ» мобил иловаси орқали хоҳлаган манзил ва исталган пайтда тўлаш мумкин. Бунинг учун илованинг жисмоний шахслар ва ундан кейин кириш бўлими танланади. Ушбу бўлимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёки жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ) киритилади. Сўнгра ойнада жисмоний шахсга ҳисобланган у тўлаган ёки тўлаши зарур бўлган солиқлар автоматик тарзда шаклланади. Фойдаланувчи ер ёки молк-мулк солиғини тўлаш учун ушбу ойнада шаклланган «менинг объектларим» бўлимига объект манзилини киритиши керак. Шунда объект эгасининг исми фамилияси, СТИРи, объект коди, солиқ тури ва солиқ миқдори пайдо бўлади. Тўлов суммаси аниқлангач, уни белгиланган сатрга киритиш талаб этилади. Тўлов рейстери орқали эса тўловларни текшириш мумкин.
Шунингдек, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда «Солиқ» иловасидан ташқари «Payme», «Click» ва бошқа мобил иловалар орқали тўлаш имкони мавжуд», дейилади расмий хабарда.
Aввалроқ солиқ кодексига ўзгартириш киритилаётгани ва унда Фарғона вилоятининг айрим ҳудудлари эксклав ҳудудлар сифатида эътироф этилиб, ушбу жойларда кодексда назарда тутилган солиқ ставкаларидан қатъи назар, айрим солиқ ставкалари белгиланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Шунингдек, солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида 2020 йил 31 декабргача даврда солиқ қарзи бўлган айрим солиқ тўловчилардан 2 йилгача солиқ қарзи ундирилмаслиги ва электромобилларга солиқ имтиёзлари берилиши таклиф этилаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:26 / 30.03.2024
Сенаторлар туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган қонунни маъқуллади
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
11:00 / 23.07.2022
Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан учрашди
07:24 / 13.04.2022