Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида «DAF» пиёдани уриб юборди. 60 ёшли аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган
Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқалган хабарлар бўйича расмий маълумот берди.
2021 йил 24 март куни соат 17:55ларда «102» рақамига Авиасозлар-2 мавзесидаги Мухтор Ашрафий ва Иззат кўчалари кесишмасида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушган.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятида яшовчи, 24 ёшли Р.А. «DAF TE 96XF» русумли юк автомобилини бошқариш давомида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 60 ёшли О.Л.ни уриб юборган. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, пиёда транспорт воситасининг «кўринмас» ҳудудида бўлган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Бир қатор экспертизалар тайинланди, тергов олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
16:53 / 06.01.2026
Хоразмда дарахтга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14:50 / 06.01.2026