28 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 28 март куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 17-22 м/с тезликда эсади, 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.