Жаҳон | 23:29 / 27.03.2021
10001
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ ва Канадага қарши жавоб санкциялари киритди

Хитой 26 март куни Буюк Британияга қарши санкциялар киритганди.

Фото: Reuters

Хитой АҚШ ва Канада вакилларига қарши жавоб санкциялари киритилганини маълум қилди. Аввалроқ бу давлатлар Шинжонда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли ЕИ жорий этган санкцияларга қўшилганди.

Хабар қилинишича, Хитой АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) раҳбари Гейл Мэнчин, раис ўринбосари Тони Перкинс, Канада парламенти аъзоси Майкл Чонгга нисбатан санкциялар жорий этган.

Шунингдек, Канада вакиллар палатасининг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳам санкцияга тушган.

Хитой 26 март куни Буюк Британияга қарши санкциялар киритганди.

22 март куни ЕИ инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли қатор мамлакатлар, жумладан, Хитойга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди. ХХР бунга жавобан ЕИнинг ўн нафар парламентарий, олим ва сиёсатчилари ҳамда тўртта юридик шахсига қарши санкциялар киритди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид