22:27 / 28.03.2021
23276

Кучли ёмғир Пахтачидаги кўприкка зарар етказди. Туманнинг асосий йўллари ёпилиб қолди

Фото: Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун ёғган кучли ёмғир Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги кўприкка жиддий зарар етказган. Оқибатда туманнинг бир нечта асосий йўллари ёпилиб қолган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 28 март куни Самарқанд вилояти бўйлаб кучли ёмғир ёғган ва бир қатор туманларда кучли селлар келган. Кўчаларни, аҳоли хонадонларини, экин майдонларини сув босган. Кўприкларга, кўчаларга зарар етказган.

Жумладан, Пахтачи туманининг асосий йўлларидан бири, давлат аҳамиятидаги 4 К 560 «Болтали - Боғолони – Зиёвуддин» автомобиль йўлининг 12-13 километрлари оралиғидаги зовур кўприги катта талафот кўрган. Шу сабабли ушбу кўприк автотранспорт воситалари ҳамда пиёдалар қатнови учун ёпиб қўйилган.

Бундан ташқари

  • М 37 халқаро автомобиль йўлининг Пахтачи тумани ҳудудида жойлашган қисмидан Қарнобота қишлоғига олиб борадиган давлат аҳамиятидаги 4 Р 185 – М 37 автомобиль йўли;
  • Давлат аҳамиятидаги 4 Н 533 «Хумор-Пўлатчи-Жағалбой» йўли;
  • Давлат аҳамиятидаги 4 Р 52 ва 4 К 561 «Қуйибоқ Пахта заводи-Шағал заводига кириш» йўллари ҳам табиий офатдан зарар кўрганлиги сабабли ёпилган.
Top