Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда парламентнинг юқори палатасига сайловлар бўлиб ўтади
28 март куни Туркманистон парламентининг юқори палатаси – Миллий кенгаш Халқ маслаҳатига сайловлар бўлиб ўтади. Халқ маслаҳати 56 аъзодан иборат бўлиб, ундан 48 нафари 5та вилоят ва пойтахт Ашхободдан сайланади, қолган 8 нафарини президент тайинлайди.
2019 йил сентябрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки палатали парламент тизимига ўтиш ва Халқ маслаҳати (вакиллик органи) ҳамда Мажлисни (қонунчилик органи) бир тизимга бирлаштириш ташаббусини билдирган. Эндиликда Мажлис парламентнинг қуйи палатаси, Халқ маслаҳати эса юқори палатаси вазифасини бажаради.
Сайловларда 48 ўринга 112 номзод кураш олиб боради, улардан 29 нафарини аёллар ташкил қилади.
Сайловларни ўтказиш учун 5та вилоят ва пойтахт Ашхободда биттадан, жами 6та сайлов участкаси ташкил этилади.
Сайловлар боришини Туркманистондаги партиялардан 440 нафар маҳаллий кузатувчи назорат қилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
13:36 / 13.03.2026