Ўзбекистон | 10:39 / 29.03.2021
4597
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон делегациясининг бўлажак «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форумидаги иштироки тўғрисида расмий маълумот берилди.

2021 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Осиё юраги – Истанбул жараёни» мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига (Тожикистон) ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, форумда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш мақсадида хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади.

Шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини кучайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид