Жаҳон | 09:05 / 29.03.2021
5973
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги нефтни қайта ишловчи йирик заводда кучли портлаш юз берди

 Индонезиянинг Балонган шаҳридаги (Ғарбий Ява провинцияси) нефтни қайта ишловчи йирик заводлардан бирида портлаш ва унинг оқибатида ёнғин юз берди.

Фото: Reuters

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, портлаш 29 март куни эрталаб PT Pertamina нефт-газ компаниясига тегишли заводда содир бўлган. 

Воқеа оқибатида камида 20 киши жароҳатланган. Улардан 5 нафари оғир даражадаги куйиш жароҳатлари олган.

Индонезия ҳукумати яқин атрофдаги ҳудудлардан мингга яқин одамни эвакуация қилган. Айни вақтда заводда юздан кўпроқ ўт ўчириш машинаси ёнғинга қарши курашни давом эттирмоқда.

Воқеанинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум. Бироқ таъкидланишича, портлашдан олдинроқ ҳудудда момақалдироқ ва кучли ёмғир кузатилган. Фавқулодда вазиятга корхонадаги объектлардан бирини чақмоқ уриши олиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид