Ўзбекистон | 08:36 / 29.03.2021
7677
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида илк бор лазер ёрдамида ноёб операция ўтказилди

Фото: KUN.UZ

Бугунги жарроҳлик амалиётида Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи давлат медицина институтининг урология кафедраси ассиценти, тиббиёт фанлари номзоди, Санкт-Петербург шаҳридаги Александровская шифохонаси урология бўлими мудири Олег Бурлака наманганлик мутахассислар учун мастер класс ўтказиб берди.

Эндоскопик аппаратлар эндоурология ёрдамида амалга ошириладиган мазкур жарроҳлик амалиёти 60 ёшдан ошган 4 нафар бемор иштирокида бўлиб ўтди, жарроҳлик ишига эса аденома ҳажмига қараб ўртача 1-1,5 соат вақт сарфланди, — дейди "Анамед" диагностика маркази урология-даволаш бўлими бошлиғи Эркин Парпиев.

Шифокорнинг таъкидлашича, ушбу амалиёт тиғ теккизмасдан, организмнинг, ҳеч қаерини кесмаган ҳолатда пешоб канали орқали кириб, амалга оширилади, шу боис ҳам бу кам жароҳатли амалиёт ҳисобланади. Беморда қон кетиш ҳолатлари ҳам кам кузатилади. Шу сабаб беморлар бир сутка давомида оёққа туриб, уйига қайтиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, йил бошидан буён мазкур клиникага урология йўналишида пешоб тош касалликлари, пешоб йўли аномалиялари, буйрак аномалиялари ва аденомалар бўйича азият чеккан 200дан ортиқ беморлар мурожаат қилган, уларнинг 50 фоизини айнан простата бези аденомасидан қийналаётган катта ёшдаги беморлар ташкил этади.

Мавзуга оид