Суд раисларининг сайёр қабулида 4 нафар фуқаро муддатидан олдин жазодан шартли озод қилинди
Наманган вилояти Косонсой туманида Наманган вилоят суди раиси Абдурасул Эранов ва вилоят маъмурий суди раиси Салоҳиддин Турсунов бошчилигида жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлар раислари туман халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тадбирда туман Халқ қабулхонаси раҳбари, туман прокурори, туман мажбурий ижро бюроси раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган сайёр қабулларда 6 та жиноят, 10 та фуқаролик, 5 та оммавий ҳуқуқий муносабатларга доир ишлар бўйича маъмурий судларга оид масалаларда жами 21 нафар фуқаро мурожаати қабул қилинди.
Сайёр қабул жараёнида 4 нафар шахснинг мурожаати бўйича жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан жазони ўташ муддатидан олдин шартли озод қилинди ва бир нафар фуқаронинг судланганлик ҳолатини олиб ташлаш тўғрисида мурожаати бўйича аризаси қабул қилиниб, иши жиноят ишилари бўйича туман суди томонидан кўриб чиқилди ва аризаси қаноатлантирилди. 16 нафар фуқарога мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024