Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинаси номини ўзгартирди
Швеция дори воситалари агентлигининг билдиришича, вакцина номининг ўзгариши унинг таркибига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
AstraZeneca инглиз-швед фармацевтика компанияси ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси номини ўзгартирди. Бу ҳақда Европа дори воситалари агентлиги хабар бермоқда.
Эндиликда у Vaxzevria деб номланади. Коронавирусга қарши вакцинанинг аввалги номи Vaccine AstraZeneca эди.
Швеция дори воситалари агентлигининг билдиришича, вакцина номининг ўзгариши унинг таркибига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Аниқлик киритилишича, вакцина номи компания аризасига кўра ўзгартирилган.
Аввалроқ эмлашдан сўнг тромблар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлардан кейин дунёнинг қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатиб қўйилганди. Вакцина ва тромб ҳосил бўлиши орасида боғлиқлик борлиги тақдиқланмаган бўлса-да, айрим мамлакатлар таваккал қилмасликни маъқул кўрди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026