Наманган вилоятида «аёллар дафтари»даги 411 нафар аёлни уйли қилмоқчимиз — Шавкат Абдураззоқов
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов яқинда президент ташриф буюрган Бунёдкор маҳалласида режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Ҳоким Kun.uz мухбири билан суҳбатда бу ҳудудда бажарилаётган ишлар қаторида кўнгилли тадбиркорлар муҳтожларга кўп қаватли уй қуриб бериш ташаббуси билан чиққанини маълум қилди.
«Наманган шаҳрининг умумий ҳудуди 17 минг гектар, Бунёдкор маҳалласининг ҳудуди эса 3 минг гектар. Бундай катта ҳудудда инфратузилма барпо этилгач, бу ерда камида 10 та маҳалла пайдо бўлади. Шу ерда 5 қаватли уй-жойлар қуришни режалаганмиз. 5 та уй «Қишлоққурилишинвест» томонидан қурилса, бундан ташқари, аслида бажарилганидан кейин айтмоқчи эдим, тадбиркорлар ҳам муҳтож аҳолига уй-жой қуриб бериш бўйича ташаббус кўрсатишди.
Аёллар дафтарига киритилган қийналган оилалар бор. Наманган вилояти бўйича 411 нафар аёл нотурар жойда яшайди. Албатта, бу тўлиқ рўйхат эмас, биз буни шакллантиришда давом этамиз. Ана шундай аёлларга тадбиркорлар уй қуриб бермоқчи. Шундай ижтимоий лойиҳалар орқали мана шу оилаларни жойлаштирамиз», – дейди Абдураззоқов.
Тўлиқ интервью тез кунларда эълон қилинади.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024