Тошкентдаги ДХМларда NFC қурилмаларидан фойдаланиш бошланди
Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларининг барчаси NFC (Near field communication) ихчам қурилмалари билан таъминланиб, улардан синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилди.
Мазкур восита қурилмалар ўртасидаги алоқани таъминлаб, контактсиз операцияларни бажариш учун мўлжалланган.
Шу пайтгача, бу воситадан асосан Humo банк пластик карталари орқали тўлов тизими сифатида фойланилган. NFC дастуридан эндиликда фуқаронинг шахсий маълумотларини тизимга бир неча дақиқаларда автоматик равишда киритишда фойдаланилмоқда.
Бунда фуқаролар томонидан ДХМ ходимларига шахсини тасдиқлаш билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот ва ҳужжатлар берилиши ҳамда тўлдирилиши талаб этилмайди. Биргина ID картанинг тақдим этилиши ва ID карта NFС қурилмасига теккизилишининг ўзи етарли – маълумотлар тизимга жойлашади.
Келгусида мамлакатнинг барча туман ва шаҳар ДХМлари мазкур қурилма билан таъминланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 03.08.2022
Расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди
17:45 / 28.07.2022
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Мобил-ID тизими жорий этилмоқда
17:43 / 28.07.2022
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 6 ойда 72 717 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган
10:58 / 27.07.2022