Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ОТМларидан бирига 3000 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
Фото: Dreamstime
Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига фуқаролардан бирини 3000 доллар ва 15 миллион сўм эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2021 йил 29 март куни Департаментининг Самарқанд вилояти Самарқанд тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси Б.И. фуқаро А.Р.ни жорий имтиҳонлардан баҳоларини олиб бериш эвазига 650 минг сўмни талаб қилиб, шундан 300 минг сўмини аввал олиб, қолган 350 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Б.И. мазкур олийгоҳда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали А.Р.ни «Аэропорт ва автомобиль йўллари» факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 3000 АҚШ доллари ва 15 миллион 36 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, Б.И.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28 ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026