Иқтисодиёт | 12:32 / 31.03.2021
5299
1 дақиқада ўқилади

Бюджет ташкилотларининг 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади

Ҳукумат томонидан «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарор қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ўзгартиришлар Ўзбекистон президентининг 3.02.2021 йилдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Хусусан, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган.

Бунда таъкидланишича, мазкур тартиб 24.08.2011 йилдаги 241-сон ҳукумат қарорига иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид