Ўзбекистон | 08:51 / 31.03.2021
1696
1 дақиқада ўқилади

Бухорода «Адлия сайли» ўтказилди

Кеча, 30 март куни Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони»да ташкил этилган сайлда Адлия ва «Мадад» ННТ ҳудудий бюроси ходимлари томонидан меҳнат, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.  

Тадбирда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 31 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 15 та сайёр нотариал ҳаракат қайд этилган. 

Шунингдек, давлат хизматлари марказлари томонидан 11 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан никоҳни қайд этиш, туғилганликни расмийлаштириш масалалари бўйича 22 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид