Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия олий суди ниқоб тақиш режимини бекор қилиш тўғрисидаги жамоавий даъвони рад этди
Судга турли регионлардан қарийб 1500 киши мурожаат қилган.
Россия олий суди жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби бекор қилиниши сўралган жамоавий даъвони рад этди.
Судга турли регионлардан қарийб 1500 киши мурожаат қилган. Қайд этилишича, даъвода «Мижозларни ҳимоя қилиш лигаси» жамоатчилик ташкилоти қатнашган.
Даъвогарлар вакили Александр Саверскийнинг сўзларига кўра, ниқоб астмадан азият чекадиган одамларнинг соғлигига зарар етказади, қулоғи эшитмайдиганлар лаб ҳаракати орқали бошқаларни тушунишади ва улар бу имкониятдан маҳрум бўлишган.
Саверский ниқоб тақиш режимини «саломатлик ҳуқуқи бошқа ҳуқуқларни поймол қиладиган тиббий диктатура» деб атади. Даъвогарлар шунингдек, қўлқоп тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш ва антисептиклардан фойдаланиш талабларининг ҳам бекор қилинишини сўрашган, аммо олий суд даъвони рад этган.
Роспотребнадзор ва бош прокуратура бу даъвога қарши чиққан. Роспотребнадзор вакилининг сўзларига кўра, ниқоб тақиш талаби бош санитар врач ваколатларига мувофиқ келади ва россияликларнинг ҳуқуқларини бузмайди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026