Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайрулло Бозоров: Қирғиз президенти самолётдан тушибоқ Ўзбекистон билан энди мутлақо бошқача муносабатда бўламиз дебди
Бугунги видеоселектор йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам сўзга чиқди ва Риштон-Сўх йўли очилишига тўхталди.
«Бугун Риштон-Сўх йўли очилишида иштирок этдим. Аҳоли қандай хурсандлигини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ҳамма йиғлаяпти. Одамлар неча йиллик муаммо ечилгани учун президентимизга раҳмат айтяпти.
Сўзга чиққан қирғиз губернатори ҳам «Биз жуда кўп вақтни бекорга ўтказибмиз» деди.
Губернаторнинг айтишича, Қирғиз президенти самолётдан тушибоқ ҳаммани тўплаб тайинлабди, энди Ўзбекистон билан муносабатларимиз бутунлай бошқача бўлади, ҳаммасини янгидан бошлаймиз, дебди. Қирғизистонлик қардошлар ҳам икки томонлама учрашувлардан жуда хурсанд», – дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, қўшни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келди. Кейинроқ 24-25 март кунлари Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз ҳукумати делегацияси ҳам Тошкентда бўлди.
Ушбу ташриф якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларни хатловдан ўтказишга келишиб олган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026