Самарқандда қонунга зид ўтказилган танлов савдо натижалари бекор қилинди
Аксилмонопол қўмитаси Самарқанд вилояти Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар сотиб олиш бўйича ўтказилган танлов савдоларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга зид бўлгани учун бекор қилдирган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2020 йил 11 декабрда Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 1 миллиард 224 миллион сўмлик тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар харид қилиш бўйича танлов савдолари ўтказилган. Унда талабгор корхона ғолиб чиққан. Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармасига «EASY-CONTRACT» МЧЖ мурожаат қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган танлов савдолари «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга зид равишда ташкил этилганини маълум қилган.
Мурожаатда келтирилган ҳолатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бошланғич қиймати 1 миллиард 224 миллион сўм бўлган тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар харид қилиш савдолари ўтказилиши тўғрисида 2020 йил 1 декабрда Товар-хомашё биржасининг давлат харидлари бўйича dxarid.uzex.uz электрон порталига эълон жойлаштирилган. Бироқ «EASY-CONTRACT» МЧЖнинг тижорат таклифлари Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 9 декабрда қабул қилиб олинган бўлса-да, харид комиссияси томонидан 11 декабрда ўтказилган танлов савдоларида мазкур корхонанинг тижорат таклифлари кўриб чиқилмаган. Оқибатда, баённомада акс эттирилмагани туфайли МЧЖ танлов савдосидан асоссиз равишда четлаштирилган.
Мазкур ҳолат ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси харид комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйган деб топилган. Сўнг харид комиссиясига танлов савдолари бўйича 2020 йил 11 декабрдаги қарори (баённомаси)ни ва савдо натижалари бўйича тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида кўрсатма берилган.
Кўрсатма талаблари асосида харид комиссиянинг 2020 йил 11 декабрдаги қарори (баённомаси) ва савдо натижалари бўйича ғолиб деб топилган талабгор билан тузилган шартнома бекор қилиниб, 1 млрд 113 млн 922 минг сўмлик маблағ бюджетга қайтарилган.
Мавзуга оид
09:18
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024