Эрон президенти мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди
Расмий статистикага кўра, 2 апрел куни Эронда коронавирус юқтирганлар сони 1 908 974 нафарга етган, 62 876 киши вафот этган.
Эроннинг икки вилоятида коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
«Aфсуски, икки вилоятда тўртинчи тўлқин бошланди, агар тиббий протоколларга амал қилмасак, бошқа қатор вилоятларда бошланиши мумкин», — дея Руҳонийнинг сўзларидан иқтибос келтиради унинг матбуот хизмати.
Эронда сўнгги кунларда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ўсиши кузатилмоқда. Мамлакатда 1 апрел куни 11 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Расмий статистикага кўра, 2 апрел куни Эронда коронавирус юқтирганлар сони 1 908 974 нафарга етган, 62 876 киши вафот этган.
9 феврал куни мамлакатда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Эронда эмлаш учун Россиянинг «Спутник V», Хитойнинг Sinopharm ва Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компаниялари вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Мавзуга оид
12:00
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
10:50 / 23.10.2024
Теҳрон: қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади
10:30 / 22.10.2024
ОАВ: Исроил Эронга қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда
10:20 / 22.10.2024