Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг нефт ва газ захиралари неча йилга етиши маълум қилинди
Ўтган йили «Газпром нефт» компаниясининг стратегия ва инновация департаменти бошлиғи Сергей Вакуленко Россиядаги нефт захиралари 30 йилга етишини айтганди.
Россиядаги нефт захиралари амалдаги технологиялар билан 58 йилга етади, деди табиат ресурслари ва экология вазири ўринбосари Евгений Киселёв «Российская газета» нашрига берган интервьюсида.
«Улар ичидан рентабеллилари 19 йилга етади. Аммо бу шартли кўрсаткич. Технологиялар ривожланиши билан бу чегара узайиб боради», — деди у.
Киселёвнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт қандай ривожланишидан қатъи назар, газ захиралари 60 йилдан узоқроққа етади.
Ўтган йили «Газпром нефт» компаниясининг стратегия ва инновация департаменти бошлиғи Сергей Вакуленко Россиядаги нефт захиралари 30 йилга етишини айтганди.
Ҳисоб палатасининг маълумот беришича, ҳозирда фойдаланилаётган конлардаги нефт яна 35 йил, газ эса 50 йилдан ортиқроқ вақт қазиб олишга етади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026