Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳаммага раҳмат, мен оёққа туряпман” – 23 йил оғриқлар билан яшаган Ақила мураккаб операцияни ўтказди
Kun.uz сайтида 23 ёшли Ақила Янгибоева ҳақида хайрия эълон қилгандик. Унда 2 марта оғир операциялар ўтказган, мунтазам даволаниб юрадиган қизга оёқларидаги оғриқлар азоб бераётгани, энди ягона чора яна бир мураккаб ва қимматбаҳо операция экани бўйича сўз борганди.
Сахий инсонларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Ақиланинг муолажалари учун зарур бўлган 50 млн сўмдан ортиқ маблағ йиғилди. Яқинда Ақила Янгибоева мураккаб ва кўп босқичли операцияни ўтказди ва айни пайтда реабилитация жараёнида.

“Мана шу дарддан фориғ бўлармиканман, зарур маблағни топа олармиканман, деган саволлар менга ҳеч тинчлик бермасди. Онам билан ёлғизлигимизни, тоғамларнинг уйида туришимизни айтгандим. Ўзимнинг ҳолатим билан кўпчиликка муаммо туғдиришимдан, ҳар куни узлуксиз оғриқлардан эзилардим.
Аллоҳга шукр, менга ёрдам берган юртдошларимизга раҳмат. Менга атаганларини хайрия қилишди ва энг оғир қисми ортда қолди. Суякдаги емирилиш бартараф қилиниб, эндопротез қўйилди. Маълум муддат ўтиб оёққа тура бошладим, секин-секин юришни машқ қиляпман.
Менга оғир пайтда ёрдам қўлини узатган сахий инсонларни бутун умр дуо қиламан”, – деди кўзида ёш билан Aқила.
Яхшилик ерда қолмайди ва савобга савоб қўшади. Биз, таҳририят ходимлари ҳам Ақилага ёрдам берганларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025