Жамият | 19:00 / 05.04.2021
8150
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда АКТ таълимини ривожлантириш йўналишини муҳокама қилиш мақсадида етакчи университетлар ректорлари Huawei компаниясида йиғилишди

2021 йил 2 апрелда Huawei компанияси офисида АКТ академиясининг очилиши ва мазкур соҳанинг таълим йўналишини ривожлантириш мавзусида Ўзбекистоннинг етакчи университетлари ва институтларининг ректорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Huawei таклифига биноан ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли иқтисодиёт ва IT соҳасида кадрларни тайёрлашга ихтисослашган университетлар раҳбарлари компания жамоасининг бир қисми бўлишни истаган университет битирувчилари учун яратилган янги шароитлар билан танишиш мақсадида компания офисига ташриф буюришди. Шу куни Техник ечимларни тайёрлаш ва сотишни қўллаб-қувватлаш маркази (TSSC) жойлашган бинонинг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Мазкур марказ Huawei Uzbekistan'да 2012 йилда очилган бўлиб, у Марказий Осиё ва Европа мамлакатларидаги, ҳамда Россиядаги сотув жараёнини техник қўллаб-қувватлаш бўйича бешта глобал марказлардан бири ҳисобланади.

Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги INHA университети, Тошкентдаги YEOJU институти, Тошкентдаги Amity университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, шунингдек МГИМО'нинг Тошкентдаги филиали ректорлари очилиш маросимида иштирок этишди, янги офисни кўздан кечиришди ва компаниянинг янги ечимлари билан танишишди.

Маросимдан сўнг, университет ректорлари ва компания раҳбарияти билан давра суҳбати ташкил этилди ва учрашув давомида Huawei ўзининг АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш, иқтидорли битирувчиларга амалиёт ўташ имкониятларини тақдим этиш ва уларни иш билан таъминлаш бўйича келгусидаги режалари билан бўлишди. Муҳокама қилинган яна бир мавзу АКТ соҳасида ўқитувчилар ва мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлод ўртасида рақамли технологиялар билан ишлаш кўникмаларини оммалаштириш, мутахассисликларни яратиш ва оптималлаштириш, ўқув дастурлари тизимини мукаммаллаштириш ва лабораторияларни қуришда ҳамкорлик қилиш мақсадида маҳаллий университетларда Huawei компаниясининг “АКТ академияси”ни очиш масаласи бўлди. Мазкур дастур Ўзбекистон талабаларига АКТ маҳсулотлари ва Huawei технологияларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади, Huawei компаниясининг сертификатлаш дастурида иштирок этишларига имкон яратади ва Ўзбекистонда жамиятга ва АКТ саноатига фойда келтиришга қодир истеъдодларнинг ривожланишига ёрдам беради.

Суҳбат давомида университетлар ректорлари ўз муассасаларида “АКТ академияси” лойиҳасини ишга туширишни қўллаб-қувватлашларини ва Huawei компанияси билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрликларини айтишди.

“Бугун биз университетлар раҳбарларини улар Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари учун АКТ соҳасида, жумладан 5G ва сунъий интеллект каби сўнгги технологияларни ўрганиш, компаниямизда амалиёт ўташ, яхши маош тўланадиган иш билан таъминлаш, шунингдек, ишлаш учун ҳам, бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун ҳам халқаро даражадаги шароитларни яратиш борасида қандай имкониятлар очиб берилаётганлигига ўзлари ишонч ҳосил қилишлари учун таклиф қилдик. Huawei компанияси ахборот технологиялари соҳасида, саноатнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришда ва қимматли рақамли кадрларни шакллантиришда Ўзбекистоннинг етакчи университетлари билан ҳамкорликни давом эттиришга тўлиқ тайёрлигини маълум қилади”, – дейди Huawei Uzbekistan директори Лю Цзясин.

Суҳбат давомида ректорлар ўзларининг фикрлари ва ғоялари билан бўлишдилар, шунингдек, энг муҳим масалаларни, янги имкониятларни ва таълим дастурлари призмаси орқали АКТ саноатини ривожлантириш йўналишини муҳокама қилиш учун мана шу шаклда тез-тез йиғилиб туришга келишиб олишди.

Huawei компанияси 20 йилдан буён Ўзбекистонда ўз фаолиятини юритиб келмоқда ва АКТ соҳасида бўлажак мутахассисларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратмоқда. Компания Ўзбекистондаги IT университетлари билан олиб бораётган узоқ муддатли ҳамкорлиги асосида 7 йилдан буён Seeds for the Future лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. 2021 йил ноябрь ойида лойиҳа онлайн шаклда бўлиб ўтади, шу билан бирга унда иштирок этиш учун таклиф қилинган университетлар рўйхати кенгайтирилади ва кўп сонли талабалар қамраб олинади.

Huawei Uzbekistan компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид