Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хайрия ўтказилаётган беморнинг пластик картасидаги пулни ечиб олган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи шахс хайрия ўтказилаётган беморни алдаб, унинг картасидаги пулларни ечиб олган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 22 ёшли йигит Telegram’да очилган «Гепатит «Б» хасталиги билан касалланган Акмалжонга ёрдам» каналига қўшилган. Беморнинг пластик картасига ёрдам учун пул ташлаб бермоқчилигини айтиб, алдов йўли билан керакли рақамларни билиб олган. Сўнг, пластик картада бўлган 2 миллион сўм пулни ечиб олган.
Тезкор суриштирувлар натижасида йигит ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган. Ундан 2 миллион сўм ва жиноятни содир этишда фойдаланилган Samsung A10 телефони ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Қайд этилишича, Акмалжонга жиноятчи олган пул тилхат асосида қайтариб берилган.
Жиноятни содир этган шахсга нисбатан, Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026