Жамият | 22:25 / 06.04.2021
2162
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 1 гектар ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳокимлик захирасидаги майдондан 1 гектар ерни иссиқхона қуриш учун олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда «ер сотаётган» фирибгар қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган шахс, 1979 йилда туғилган бошқа бир шахснинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган майдондан иссиқхона қуриш учун 1 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда бериб, ундан 5 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид