Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳосил бўлиши орасида боғлиқлик борлигини тасдиқламади
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ташкилот экспертлари вакцинанинг фойдаси унинг хатарига нисбатан юқорироқ деб ҳисоблайди. У ЖССТ бу хулосасидан воз кечиши учун ҳозирча асос йўқлигини айтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳозирча AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳосил бўлиши орасида боғлиқлик борлигини кўрмади. Бу ҳақда ЖССТ вакили Рожериу Пинту де Са Гаспар маълум қилди.
«Ҳозирча вакцина ва тромботик ҳолатлар ёки тромбоцитопения орасида боғлиқлик йўқ»,— деди у.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот экспертлари вакцинанинг фойдаси унинг хатарига нисбатан юқорироқ деб ҳисоблайди. Гаспар ЖССТ бу хулосасидан воз кечиши учун ҳозирча асос йўқлигини айтди.
Бир нечта мамлакат эмлашдан кейин тромбоз ҳосил бўлиши ҳолатлари юз берганидан сўнг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечганди. 30 март куни AstraZeneca вакцинаси номи Vaxzevria деб ўзгартирилди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026