«Ўзбекгидроэнерго» ва «Росэксимбанк» ўртасида янги ГЭСларни қуриш борасида келишув имзоланди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан янги ГЭСларни қурилишини молиялаштириш мақсадида Россия Федерациясининг «Росэксимбанк» АЖ (Россия экспорт-импорт соҳасида ихтисослаштирилган банки) ҳамкорлигида келишув имзоланди.
Гидроэнергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсида 140 МВт қувватга эга «Муллалак» ГЭСини, Наманган вилоятидаги катта Андижон каналида қуввати 51 МВт бўлган кичик ГЭСлар каскади, яъни Кугай-1, Кугай-2, Бешқўрғон-1 ва Бешқўрғон-2 кичик ГЭСларни молиялаштириш бўйича келишувга эришилди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «Росэксимбанк» АЖ томонидан умумий қиймати 340 млн доллар бўлган янги лойиҳалар тўғридан тўғри кредитлар орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган.
Икки томонлама учрашувда «Росэксимбанк» АЖ Бошқаруви раиси Азер Талибов ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов соҳадаги ислоҳотлар борасида ўзаро фикр алмашдилар.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
11:44 / 28.07.2024
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди
18:27 / 28.05.2024
Россия Ўзбекистонда иккита ГАЭС қурмоқчи
15:30 / 25.12.2023
Хонобод микро ГЕС фойдаланишга топширилди
16:00 / 19.10.2023