Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pfizer Украинага 10 миллион доза вакцина етказиб беради
Украина АҚШнинг Pfizer компанияси билан коронавирусга қарши вакцинадан 10 млн доза сотиб олиш бўйича шартнома тузди. Вакциналар Украинага 2021 йил давомида етказиб берилади.
“Бугун Украина ва украин халқи учун жуда муҳим кун – биз ниҳоят Pfizer билан 10 млн доза вакцина етказиб берилиши бўйича шартномани имзоладик. Буни ҳақиқатан амалга ошириш қийин бўлди, бироқ Pfizer раҳбари Алберт Бурла билан 8 февралдаги суҳбатимиз эвазига бунинг уддасидан чиқилди”, деб айтган Украина президенти Владимир Зеленский ўз баёнотида.
Украинага вакцинанинг етказилиши бўйича музокаралар билан президент офиси раҳбари Андрей Ермак шуғулланган. У АҚШ фармацевтик компаниялари билан ҳамкорлик давом этиши ва кенгайишини таъкидлаб ўтган.
Украина соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинишича, вакциналар 2021 йил давомида етказилиши кутилмоқда. “Биз ушбу шартнома бўйича биринчи партиялар яқин ойларда етказилишини кутмоқдамиз. Барча вакциналар эса 2021 йил давомида етказиб берилади”, деб айтган Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов.
Шунингдек, Украина COVAX механизми доирасида Pfizer/BioNTech вакцинасидан яна бир миллион доза олади.