Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш ҳозирча режалаштирилмагани маълум қилинди
Мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 18 январда бошланган.
Россияда хориж фуқаролари, жумладан, меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш ҳозирча режалаштирилмаган. Бу ҳақда Россия коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаби маълум қилди, деб хабар берди Интерфакс.
4 апрель куни мамлакат бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова Россияда эмланишни истаган фуқаролар сони кескин ўсганини айтганди.
Мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 18 январда бошланган.
Ҳозирда асосан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш амалга оширилмоқда. Ўтган ҳафтада регионларга «Вектор» илмий маркази ишлаб чиққан «ЭпиВакКорона» вакцинаси етказиб берилди.
Март охирларида Чумаков номидаги марказда «КовиВак» деб номланган учинчи вакцина ишлаб чиқарилиши бошланди. Вакцина яқин кунларда сотувга чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026