Жаҳон | 23:25 / 06.04.2021
4682
2 дақиқада ўқилади

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари гуруҳи Тайван яқинида машғулотлар бошлади

Хитой қўмондонлиги бу машғулотлар қачон бошлангани ва қанча вақт давом этишига аниқлик киритмаган, аммо келгусида бундай машғулотлар янада кўпроқ ўтказилишига ваъда берган.

Хитойнинг "Ляонин" авиаташувчиси етакчилигидаги авиаташув гуруҳи Тайван яқинида машғулотлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Хитой ҳарбий-денгиз кучлари баёнотига таяниб Associated Press (AP) хабар берди.

Баёнотда айтилишича, гап режали машғулотлар ҳақида бормоқда, бундан мақсад эса "Хитойнинг миллий суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш мақсадларини ҳимоя қилиш лаёқатини яхшилашга ёрдам беришдан иборат".

«Хитой қўмондонлиги бу машғулотлар қачон бошлангани ва қанча вақт давом этишига аниқлик киритмаган, аммо келгусида бундай машғулотлар янада кўпроқ ўтказилишига ваъда берган»,деб ёзади АР.

Аввалроқ АҚШ Тайванга нисбатан Хитой таҳдиди ўсиб бораётганини билдирганди. Вашингтон Тайванга ҳарбий самолётлар, ракета ва бошқа қуролларни сотишга рози бўлган. 

AP агентлигининг маълумот беришича, ўтган шанба куни АҚШнинг Theodore Roosevelt атом авиаташувчиси етакчилигидаги авиаташув зарба берувчи гуруҳи «стандарт операциялар» ўтказиш учун Жанубий Хитой денгизига кирган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид