Жамият | 19:15 / 07.04.2021
2138
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ўзаро жанжал бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Жиззах вилояти Бахмал туманида икки нафар шахснинг ўзаро жанжали улардан бирининг ўлими билан якун топган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 апрель куни Бахмал туманидаги Камар қишлоғи ҳудудида жойлашган «К.И» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасининг ошхонасида, ушбу МЧЖ ишчиси 1992 йилда туғилган С.Т. ва 1995 йилда туғилган фуқаро А.Н. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан можаро келиб чиққан.

Бироз ўтиб жанжал жиддийлашган ва С.Т. ошхона пичоғи билан А.Н.нинг кўкрак қафаси орқа қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда А.Н. вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бахмал туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид