Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сотилган товар қайтариб олинмайди» ёзуви ноқонуний ҳисобланади - агентлик
“Сотилган товар қайтариб олинмайди” ёзуви ноқонуний ҳисобланади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 5та тартиб мавжуд.
Улар:
- товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
- товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
- харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
- шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
“Агар нуқсонлар аниқланган бўлса, товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида, кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида, мавсумий товарлар учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган муддат мобайнида истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин”, дейилади агентлик маълумотида.
Мавзуга оид
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
09:00 / 05.04.2026
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026