Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ака-укалар корхоналардан бирининг трансформаторини ўғирлаб кетишди
Қарши шаҳрида яшовчи ака-укалар корхоналардан бирига тегишли трансформаторни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳар «Беклар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-укалар М.Е. ва З.Е. 7 март куни ўзаро жиноий тил бириктириб, шу маҳаллада яшовчи Б.У. раҳбарлик қиладиган корхона балансида бўлган трансформаторни ўғирлаб кетган.
Қайд этилишича, қуввати 250 кВтли трансформаторнинг ҳозирги кундаги баҳоси 35 миллион сўмни ташкил қилган. Мазкур ўғрилик жинояти Қарши шаҳар ППХ ва ЖТСБ ППХБ 1-отряд бўлинма командири ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, ўғрилар ушланган.
Таъкидланишича, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.Е. ва З.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
19:37 / 04.06.2026