Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla электромобиллар учун дунёдаги энг йирик қувватлаш станциясини қуради
АҚШнинг Tesla компанияси электромобиллар учун дунёдаги энг йирик қувватлаш станцияси Tesla Supercharger’ни қуришни режалаштирмоқда. Станцияда 100дан кўпроқ қувватлаш устуни бўлади.
Electrek нашрининг хабар беришича, Tesla компанияси The Bay Area (Сан-Франциско кўрфази атрофидаги ҳудуд) ва Лос-Анжелес ўртасидаги ҳудудда жойлашган Harris Ranch Supercharger қувватлаш станциясини кенгайтирмоқчи.
Айни вақтда станцияда 250 киловаттлик 18та қувватлаш устуни ўрнатилган. Эндиликда Tesla станцияда қўшимча равишда 80дан кўпроқ янги устун ўрнатмоқчи.
“Биз Tesla дунёдаги энг йирик қувватлаш станциясини қуришга ариза берганини маълум қилишдан хурсандмиз. Станцияда 100дан кўпроқ қувватлаш устуни бўлади. У айнан бу ерда, Коалингдаги Харрис ранчосида жойлашади”, деб маълум қилинган Tesla’нинг маҳаллий ҳамкори Harris Ranch Inn & Restaurant баёнотида.
Маълум қилинишича, лойиҳа қиймати 1,3 млн долларни ташкил қилади. Компания ҳар бир янги устун учун ўртача 16 минг доллар сарфлайди.
Ҳозирда электромобиллар учун дунёдаги энг йирик қувватлаш станцияси Шанҳайдаги Tesla Supercharger ҳисобланади. Станция 120 киловаттлик 72та қувватлаш устунига эга.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
08:10 / 09.04.2026