Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён 10 мингга яқин ўзбекистонлик ишлаш учун хорижга чиқиб кетди
2021 йил бошидан буён Ўзбекистондан 10 мингга яқин меҳнат мигранти хорижда ишлаш учун чиқиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Фото: РИА Новости
Маълум қилинишича, агентлик томонидан 9 465 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:
- 8034 нафари Россия Федерациясига;
- 1285 нафари Қозоғистон Республикасига;
- 143 нафари Жанубий Кореяга (меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 3 нафари БААга йўл олди.
Ташқи меҳнат бозоридаги 220та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 64 минг 954та бўш иш ўринлари аниқланди.
Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 13 минг 427 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Москвада ишлашни хоҳловчилар патентни Тошкентда расмийлаштириши мумкин бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
20:21 / 27.11.2025
Иш самарадорлигини пасайтирувчи 5 омил
15:41 / 13.11.2025