Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги яна бир масжид рўйхатдан ўтказилиб, гувоҳнома берилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Эшонқулжон бобо» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилган. Сўнг, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган. Шу тариқа Ўзбекистондаги масжидлар сони 2088 тага етган.
Маълумот учун, шу пайтгача Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 119 тани ташкил этган. «Эшонқулжон бобо» жоме масжиди рўйхатга олиниши билан уларнинг сони 120 тага етган.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Ургут туманида, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида янги масжидлар рўйхатдан ўтказилган ва улар ўз фаолиятини бошлаган эди.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
09:17 / 13.04.2026