Рамзон Қодиров Россия регионини энг узоқ бошқараётган раҳбарга айланди
Рамзон Қодиров Россия ҳудудлари раҳбарлари орасида ўз лавозимида энг узоқ қолаётган сиёсатчига айланди. У Чеченистонга 14 йилдан бери раҳбарлик қилиб келмоқда.
Қодиров Уляновск области губернатори Сергей Морозов истеъфога чиққач, бу номга сазовор бўлди.
У Чеченистонни 2007 йил февралдан бери бошқариб келмоқда. Россия президенти Владимир Путин ўшанда Чеченистон президенти Али Алхановни истеъфога чиқариш билан бир вақтда, унинг ўрнига вақтинча Рамзон Қодировни тайинлаганди. 2007 йил мартида Чеченистон парламенти Қодиров номзодини республика раҳбари лавозимига тасдиқлаган ва 5 апрелда Гудермесда унинг инаугурацияси бўлиб ўтган. 2011 йилдан бошлаб Чеченистон президенти лавозими Чеченистон раҳбари деб атала бошланган.
Россиянинг ўз лавозимида энг узоқ қолаётган губернаторлари етакчи учлигидан Роман Копин ва Наталья Комарова ҳам жой олди. Копин 2008 йилдан бери Чукотка автоном округига, Комарова эса 2010 йил мартидан Ханти-Мансийск автоном округига раҳбарлик қилиб келмоқда
Морозов 8 апрелда истеъфога чиқишини эълон қилди. У ўз қарорини “дунё ўзгараётгани” ва губернатор лавозимидаги 16 йиллик фаолиятидан кейин йўлни ёшларга бўшатиш кераклиги билан тушунтирган. Морозов ўз лавозимидан кетгач, эътиборини “федерал даражадаги масалаларни ҳал қилишга қаратмоқчилигини” маълум қилди. Жумладан, у давлат думасига сайловларда иштирок этмоқчи.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024