Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
U-Report сўрови: Талабаларнинг катта қисми таълим сифати пастлигини коррупциянинг асосий омили деб билади
U-Report олий таълим муассасаларидаги коррупция юзасидан ўтказган сўровномасида респондентларнинг 40 фоизи улардан пора беришни талаб қилишганини таъкидлади. Талабаларнинг 42 фоизи коррупциянинг асосий омили таълим сифатининг пастлигида деб билади.
U-Report Ўзбекистон олий таълим тизимидаги коррупция юзасидан ўтказган сўровда 5642 нафар талаба қатнашди, бу барча респондентларнинг 61 фоизини ташкил этди. Сўров барча ҳудудларни қамраб олди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
2021 йил март ойида олинган хулосаларга кўра, талабаларнинг деярли 40 фоизи коррупция пул ва совғалар бериш билан чекланиб қолмайди деб ҳисоблайди, улар саволда келтирилган барча вариантларни коррупция дея эътироф этди. Респондентларнинг 27 фоизи коррупция деганда фақат нақд пул кўринишида пора беришни тушунади.
Шунингдек, респондентларнинг 40 фоизи улардан пора бериш талаб қилинганини таъкидлади. Юқори босқич талабалари бундай ҳолатларга кўпроқ гувоҳ бўлган. Респондентларнинг 19 фоизи баҳо олаётган чоғда пора талаб қилинганини таъкидлади. 3-4-босқич талабаларининг 26 фоизи айнан сессия пайтида коррупцияга дуч келганини билдирган.
Респондентларнинг 1/3 қисмидан кўпроғи улардан ҳеч ким пора талаб қилмаганини, лекин бундай ҳолатлар мавжудлигини танишларидан эшитганини таъкидлади. 1-2-босқич талабалари бу вариантни бошқаларга нисбатан кўпроқ танлади (42 фоиз).
Талабаларнинг 27 фоизи баҳо учун пул беришнигина коррупция, деб ҳисоблайди.
40 фоиз респондентларнинг фикрига кўра, талабалар ўзлари коррупция ҳолатларини келтириб чиқаради. Яна 23 фоизи ўқитувчиларни ва 9 фоизи университет маъмурияти ходимларини бунда айблайди.
Респондентларнинг атиги 18,1 фоизи пул билан бирга қимматбаҳо совғалар беришни коррупция деб билади.
Респондентларнинг деярли 40 фоизи коррупция фақат пул ва совғалар билан чекланиб қолмаслигини таъкидлади – аксарият респондентлар барча келтирилган вариантларни коррупция дея эътироф этди.
ОТМлардаги коррупциянинг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар келтирилди:
- таълим беришдаги паст сифат (22 фоиз);
- «талабанинг дангасалиги» ва «шаклланган анъана» (14 фоиз ҳар бир вариант учун);
- «ўқишга иштиёқнинг йўқлиги» (12 фоиз).
46 фоиз талабалар ОТМ раҳбарияти коррупцияга қарши курашмоқда деб ҳисоблайди, 30 фоиз респондентлар эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Респондентларнинг фикрига кўра, олий таълим тизимидаги коррупция даражасини пасайтириш бўйича энг самарали чоралар ҳуқуқий саводхонликни ошириш (21 фоиз) ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш (20 фоиз)дир. Шунингдек, 36 фоиз талабалар имтиҳон қилиш услубларига янгилик киритиш керак деган фикрда.
Мавзуга оид
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
14:33 / 27.02.2026